3-15 ёшли болаларга йод препаратлари бепул тарқатилади

Халқаро форумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида «Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Унда қайд этилишича, 2022 йил 1 майдан бошлаб:

  • барча кўп тармоқли марказий поликлиникаларда болалар бўлими ташкил этилади;
  • 17 мингдан зиёд тиббиёт бригадаларига яна қўшимча 8,5 мингта болалар ҳамшираси ва доя (акушер) штатлари берилади.

2022 йил 1 июлдан бошлаб 3-15 ёшли болаларга йод препаратлари давлат томонидан бепул тарқатилади.